KALENDAR-TEMATIK КАЛЕНДАР-Тематик режа Урология (биол)
КАЛЕНДАР-Тематик режа Урология (дав)LOTIN
КАЛЕНДАР-Тематик режа Урология (халк)LOTIN
Тарқатма материаллар:

Кафедрада бир неча тематик хоналар ташкил этилиб, ҳар бир хонада мавзуга оид муляж, баннер ва ўқув қуроллари билан жихозланди. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, компьютер дастурлари, электрон материаллар ҳамда фантом, муляж, видеотизимлардан фойдаланилади.

Тематик ўқув видеофильмларини намойиш этиш учун видеотека зали ташкил этилди. Видеотека зали қайта таъмирланди ва жихозланди, компьютер, электрон проектор, телевизор ва видеомагнитофонлар ўрнатилди.

Талабалар билим даражасини аниқлаш мақсадида ОСКИ зали ташкил этилди ҳамда зарур ўқув қуроллари, фантом ва муляжлар билан жихозланди.

Талабаларнинг урология фанини яхши ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усуллари, ҳамда янги информацион-педагогик технологиялар қўлланилади.
Талабалар амалий кўникмаларни тематик ўқув хоналарида, Тошкент Тиббиёт Академиясининг бош ўқув биносидаги амалий кўникмалар лабораторияси ва 2-чи клиникаси ҳудудида ташкил этилган ҚВП модулида ҳамда урология марказнинг поликлиника бўлимидаги беморларни қабул қилиш хоналари, стационар бўлимлари ва функционал диагностика хоналарида мукаммал эгаллайдилар.
