Урология кафедрасида ТТА даволаш ва тиббий-педагогика факультети 4 талабалари, ҳамда урология мутахасислиги магистрлари таълим олишади.
Урология кафедрасининг фаолияти 1991 йилда ташкил этилган Республика урология илмий маркази билан чамбарчас боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши билан боғлиқ рўй берган катта ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва уни ривожлантириш Давлат дастури талабларига биноан 2003 йил 26 февралдаги ЎзР Президентининг ПФ №-3214 Фармони билан Республика урология илмий маркази базасида Республика ихтисослаштирилган урология маркази ташкил этилди. Урология кафедраси ушбу йирик даволаш, илмий ва педагогик маскани базасида жойлашган.
Ўтган қисқа давр ичида урология кафедраси базаси йирик педагогик, илмий ва даволаш маскани даражасига кўтарилди, унда малакали шифокор мутахассислар, илмий ходимлар ва педагогик кадрлар тайёрланди. Кафедрада замонавий педагогик, ташхислаш ва даволаш технологиялари йўлга қўйилди.
Бу ердаги ташхислаш ва даволаш бўлимлари энг замонавий асбоб-ускуналар билан жихозланди, энг мохир мутахссислар билан таъминланди, беморларнинг даволаниниши учун жуда қулай шароитлар яратилди.
Кадрлаш тайёрлаш ва малакасини ошириш
Кадрлар муаммоси ҳозирги кунда долзарб мавзулардан бирига айланиб бормоқда. Кафедрамиз ходимларининг асосий вазифаларидан бири етук ва ҳар томонлама билимдон ёш кадрларни тайёрлаш, мутахссислар малакасини оширишдан иборатдир. 1997 йил 25 августда қабул қилинган “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” бўйича ҳам бакалавр, ҳам магистратура йўналишида етук мутахассислар тайёрлаш вазифаси тиббиёт олий ўқув юртлари доирасида амалга оширилмоқда. Бу ерда юқори малакали педагоглар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор Фармонлари, жумладан, 2007 йил 19 сентябрдаги “Ислоҳатларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари ва Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Давлат дастурини амалга ошириш ҳақида” ПФ №-3923 Фармони, 2007 йил 2 октябрдаги “Республика тиббий муассасалари фаолиятини ташкиллаштиришни такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида” ПФ №-700 Фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги “Тиббиёт ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳақида” № 319 Фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 15 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида шифокор кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширувчи тиббий илмий ва олий ўқув муассасаларига қўйилган талаблар ҳақида” №-413 буйруғи, 2012 йил 12 июлдаги “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида ўқув дастурларининг мазмунига талаблар ва уларни тасдиқлаш тартиби ҳақида” №-204 буйруғи асосида фаолият олиб бормоқдалар. Бакалавриатура ва магистратура талабаларига урология соҳасидаги энг замонавий ташхислаш ва даволаш усуллари ўргатилмоқда.
Талабалар Республика ихтисослаштирилган урология марказининг поликлиникаси ва стационарлари шароитида аҳолига урологик ёрдам кўрсатишни ташкил этишнинг замонавий принципларини ўрганадилар.
Амалий машғулотлар шинамгина ўқув хоналарида олиб борилади. Дастлаб, ўқув хоналари қайта жихозланди. Ўқув хоналари етарли даражада шкаф, стол ва стуллар билан таъминланди.