Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази урологик беморларни даволаш бўйича мамлакатимиздаги асосий тиббий муассаса ҳисобланади.
Марказда ҳар йили 30 минг нафардан ортиқ бемор даволанади. Бу ерда амалга оширилаётган жарроҳлик амалиётларининг 80 фоиздан ортиғи юқори технологияли операциялардир.
Куни кеча пойтахтимизда бўлиб ўтган Урологларнинг VI халқаро анжуманида ана шулар ҳақида гапирилди.
Унда Германия, Италия, Австрия, Россия, Туркия, Корея, Ҳиндистон, Миср, Беларусь,, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон каби хорижий давлатлардан ташриф буюрган етакчи мутахассислар иштирок этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.