Ушбу йилнинг 8 июн куни Иқтисодиёт Университети мажлислар залида бўлиб ўтган тантанали йиғилишда Урология кафедраси ассистентлари Ш.А. Аббосов ва А.Б. Шомаруфовларга тантанали равишда «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан Докторантура дастури бўйича танлов совриндори бўлганлари сабабли тегишли сертификатлар билан тақдирландилар. Ушбу сертификат ўз эгаларига жахоннинг етакчи универститетларида докторантура ўташлари учун кетадиган харажатларни 100 % ини жамғарма томонидан маблағлаштирилиш кафиллигини беради.