2019 йил 25 март куни Wyndham мехмонхонасида Ўзбекистон урологлари Илмий жамиятининг «Сийдик-тош касаллиги ва сийдик йўллари инфекциясини даволаш ва профилактикасига замонавий ёндашув» мавзусига бағишланган конференцияси бўлиб ўтди. Конференция дастурига мувофиқ ТТА Урология кафедраси мудири проф. Ф.А.Акилов, ТошВМОИ урология ва андрология кафедраси мудири проф. А.А.Гайбуллаев, ТошВМОИ урология ва андрология кафедраси доценти С.С.Кариев ва бошқаларнинг қизиқарли маърузалари эшитилди. Барча маърузалардан сўнг мунозара ташкил этилди.