Урология кафедраси доценти Ш.И.Гиясов ушбу йилнинг 23-25 май кунлари Башкортостан Республикасининг пойтахти Уфа шаҳрида бўлиб ўтган Евросиё халқаро урологлар конгрессида “Являются ли осложнением резидуальные камни после эндоскопической хирургии уролитиаза” мавзусида маъруза қилди. Маърузадан сўнг Россия ва Европа етакчи урологлари орасида қизғин мунозаралар бўлиб ўтди. Алоҳида таъкидлаш лозимки, Гиясов Ш.И. ушбу конференциянинг «Сийдик-тош касаллиги» секцияси бошқарувчиларидан бири сифатида танланди.