27.02.2019 йил соат 13:00 да ТТА қошидаги Республика диетология ўқув-илмий маркази маърузалар залида Урология кафедраси мудири профессор Акилов Ф.А. томонидан “Пастки сийдик йўллари нонейроген симптомларини даволаш бўйича Европа Урологлари Ассоциацияси тавсиялари” мавзусига бағишланган очиқ маъруза ўтказилди. Маърузада урология кафедраси ходимлари, ОАВ вакиллари, 401, 402, 411, 412 ва 413 гуруҳ талабалари иштирок этган бўлиб, унинг давомида талабалар ва маърузачи орасида жонланган суҳбат бўлиб ўтди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу маърузага юқори лавозимдаги меҳмонлар, хусусан И.М.Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети ректори, РФА академиги П.В.Глибочко ва ТТА ректори профессор Л.Н.Тўйчиевлар ташриф буюришди. ТТА талабалари ва П.В.Глибочко ўртасида қизиқарли ва жонли сухбат бўлиб ўтди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.