Кафедра жамоаси

2007 йилдан урология кафедраси мудири,
профессор, тиббиёт фанлари доктори
Фархад Атауллаевич Акилов

Фарход Атауллаевич Акилов тиббиёт фанлари доктори, профессор 2007 йилдан бошлаб урология кафедрасига раҳбарлик қилиб келмоқда. У 1955 йил 26 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. 1978 йил ТошДавТИ даволаш факультетини тугатган, 1978-1980 йиллар клиник ординатурада, 1982-1985 йиллар аспирантурада таҳсил олган. 1986 йил номзодлик диссертациясини (Клинико-иммунологический анализ острой почечной недостаточности акушерской этиологии), 1994 йил докторлик диссертациясини (Комплексная диагностика и тактика лечения неспецифических воспалительных заболеваний почек) ҳимоя қилган. У 180 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи, Республика ихтисослаштирилган урология маркази директори, Республика урологлар илмий жамиятининг раиси. 2011 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.


Урология кафедраси профессори, т.ф.д.,

Мухтаров Шухрат Турсунович

Мухтаров Шухрат Турсунович –  ТТА даволаш факультети урология кафедраси профессори. 1964 йил 22 сентябрда  Тошкент шаҳрида туғилган. 1987 йил ТошДавТИ даволаш факультетини тугатган. 2002 йилда “Разработка, апробация, внедрение и оценка эффективности новых методов и средств малоинвазивного лечения ДГП” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. У 100 дан зиёд илмий мақолалар муаллифи, Республика урология маркази директор ўринбосари лавозимида ишлайди. Республика урологлар илмий жамияти аъзоси. Ҳозирда сийдик тош касаллиги даволаш муаммолари мавзусида изланишлар олиб бормоқда.


ТТА урология кафедраси доценти, т.ф.н., доцент

Джалал Халилович Мирхамидов

Мирхамидов Джалал Халилович – ТТА даволаш факультети урология кафедраси доценти. 1959 йил 16 январда Тошкент шаҳрида туғилган. 1982 йилда ТошДавТИнинг  даволаш факультетини тугатган. 1993 йилда “Ранняя диагностика рецидива рака мочевого пузыря” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. Республика урологлар илмий жамияти аъзоси. 50 дан ортиқ илмий мақолалар ва 15 дан зиёд ўқув-методик қўлланмалар муаллифи.


Ялкин Саидахматович Наджимитдинов

ТТА урология кафедраси доценти, т.ф.н., доцент

Ялкин Саидахматович Наджимитдинов

Наджимитдинов Ялкин Саидахматович – ТТА даволаш факультети урология кафедраси доценти. 1957 йил 5 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1981 йил ТошДавТИ даволаш факультетини тугатган. 1992 йилда “Внутренняя оптическая уретротомия при хирургических заболеваниях уретры у детей” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. Республика урологлар илмий жамияти аъзоси. 60 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.


Худайбергенов Улугбек Атауллаевич

ТТА урология кафедраси ассистенти, т.ф.д.

Худайбергенов Улугбек Атауллаевич

Худайбергенов Улуғбек Атауллаевич – ТТА даволаш факультети урология кафедраси ассистенти. 1965 йил 4 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл шаҳрида туғилган. 1988 йил ТошДавТИ даволаш факультетини тугатган. 1996 йил “Применение минеральной воды Зангиота у больных оксалатным нефролитиазом” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳамда Оролбўйи минтақасида урологик касалликларини тарқалиши мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган. Республика урологлар илмий жамияти аъзоси. 45 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.

Махмудов Аъзамжон Талатович

ТТА урология кафедраси доценти,т.ф.д

Махмудов Аъзамжон Талатович

Махмудов Аъзамжон Талатович – ТТА даволаш факультети урология кафедраси ассистенти. 1984 йил 22 июлда Тошкент шахрида туғилган. 2008 йил ТТА даволаш факультетини тугатган. 2011 йилда ТТА урология мутахассислиги бўйича магистратурани тугатган. 2012–2014 йилларда  ТТА “Урология ”кафедраси катта илмий ходим-изланувчиси. 2016й докторлик диссертациясини ёклаган. Республика урологлар илмий жамияти аъзоси. 30 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. Ҳозирда эркакларда сексуал бузилишлар муаммоларини ўрганмоқда.


доцент, тиббиёт фанлари доктори
Гиясов Шухрат Искандарович

Гиясов Шухрат Искандарович тиббиёт фанлари доктори, доцент  1966 йил  Тошкент шаҳрида туғилган.. 1998 йил номзодлик диссертациясини (Сравнительная оценка открытый и чрезкожной хирургии коралловидного нефролитиаза), 2015 йил докторлик диссертациясини (Осложнения эндоскопической хирургии нефролитиаза:причины,классификация,тактика,прогноз) ҳимоя қилган.Европа урологлари ассоцияцияси ва Узбекистон урологлари илмий жамияти аъзоси. У 90 дан ортиқ илмий мақолалар,3та илмий кулланма,3 интелектуал мулк сертификати  муаллифи. Кафедрада магистратура дастури директори лавозимида.


Худойбердиев Хуршид Баходирович

ТТА урология кафедраси ассистенти

Худойбердиев Хуршид Баходирович

Худойбердиев Хуршид Баходирович –  ТТА даволаш факультети урология кафедраси ассистенти. 1975 йил 28 ноябрда Тошкент вилояти Бекобод туманида туғилган. 2000 йил 1-ТошДавТИ даволаш факультетини тугатган. 2003 йилда ТТА урология мутахассислиги бўйича магистратурани тугатган. Республика урологлар илмий жамияти аъзоси. 10 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. Ҳозирда сийдик тош касаллиги даволаш муаммоларини ўрганмоқда.


ТТА урология кафедраси ассистенти

Шомаруфов Азизбек Баходир ўғли

Шомаруфов Азизбек Баходир ўғли  – ТТА даволаш факультети урология кафедраси ассистенти. 1985 йил 24 апрелда Тошкент шахрида туғилган. 2009 йил Россия Федерацияси С.М.Киров номидаги ҲТА тугатган. 2009-2014 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида тиббиёт хизмати офицери лавозимларида ҳарбий хизмат ўтаган. 2018 йилда ТТА урология мутахассислиги бўйича магистратурани тугатган. Республика урологлар илмий жамияти аъзоси. Европа Урологлар ассоциацияси актив аъзоси ва шу ассоциация ёш урологлар бўлими аъзоси. 20 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифи. Ҳозирда эркаклар бепуштлиги муаммоларини чуқур ўрганмоқда.


Касимов Сафожон Самукджанович

ТТА урология кафедраси ассистенти

Касимов Сафожон Самукджанович

Касимов Сафожон Самукджанович  – ТТА даволаш факультети урология кафедраси ассистенти. 1987 йил 2 декабрда Тошкент шахрида туғилган. 2012 йил Тошкент Педиатрия  тиббиёт институтини тиббий профилактика факультетини тугатган. 2015 йилда ТТА урология мутахассислиги бўйича магистратурани тугатган. Республика урологлар илмий жамияти аъзоси. 20 дан ортиқ илмий мақолалар ва тезислар муаллифи. Ҳозирда уретра стриктураси касаллиги хирургик даволаш муаммоларини ўрганмоқда.

ТТА урология кафедраси ассистенти

Аббосов Шухрат Анварович

Аббосов Шухрат Анварович  – ТТА даволаш факультети урология кафедраси ассистенти. 1988 йил 29 августда Тошкент шахрида туғилган. 2014 йил Тошкент Педиатрия  тиббиёт институтини тиббий профилактика факультетини тугатган. 2018 йилда ТТА урология мутахассислиги бўйича магистратурани тугатган. Республика урологлар илмий жамияти аъзоси. 10 дан ортиқ илмий мақолалар ва тезислар муаллифи. Ҳозирда уретра стриктураси касаллиги хирургик даволаш муаммоларини ўрганмоқда.

ТТА урология кафедраси профессори, Ректор

Шадманов Алишер Каюмович

Туғилган йили: 1962, Тошкент. 1985 йилда Калинин ата таълим институти (табиий факультет)ни битирди.

1985-1987 йй. — Андижон давлат тиббиёти институти урология мутахассислиги бўйича клиник ординатори.

1987-1990 йй. — Москва квалификацияни ошириш институти урология кафедраси аспиранти.

1990-1993 йй. — Андижон давлат тиббиёти институти хирургия кафедраси урология курси ўқитувчиси, тиббий факультет деканининг ўринбосари.

1993-1996 йй. — Андижон давлат тиббиёти институти клиниканинг бош врачи.

1996-2000 йй. — Андижон шаҳри тиббий хизмат бўйича бўлим бошлиғи.

2000-2004 йй. — Андижон давлат тиббиёти институти рухоний-маърифат бўлими проректори.

2004-2009 йй. — Андижон давлат тиббиёти институти педиатрия факультети декани.

2009-2010 йй. — Андижон давлат тиббиёти институти таълим бўйича проректори.

2010-2015 йй. — Андижон давлат тиббиёти институти ректори.

2016-2017 йй. — Ўлий Мажлис Республикаси Қонун ҳужжати депутати.

2017 йил февралдан — Тиббий соҳа вазири.

2020 йил ноябрдан — Тошкент Тиббиёт Академияси ректори.

T.F.D. Катта илмий ходим

Насыров Фуркат Раупович

Насыров Фуркат РауповичЎзбекистон Республикасида эндоурология илмининг асосчиларидан бири. 30 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга. 1999 йилда «Занги ота» минерал сувининг «Шок тўлқинли литотрипсидан кейин буйрак паренхимасига ҳимоя таъсирини баҳолаш» мавзусида номзодлик диссертатсиясини ҳимоя қилган. Илмий ишга профессор Д.Л.Арустанов раҳбарлик қилди. 2018-йилда «Нефролитиазни эндоскопик даволашни оптималлаштириш» мавзусида докторлик диссертатсиясини ҳимоя қилган. Илмий маслаҳатчи дмн еди. Мухтаров Ш.Т. У ТМА урология кафедрасида ҳам ишлаётди. У оператсион бўлимни бошқарган. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш алочиси. Ихтироларга 4 та патент, 3 та илмий иш учун депозит гувоҳномаси мавжуд. 117 га яқин илмий нашрлари бор. Бундан ташқари, у Европа урология ассоциациясининг дойимий аъзоси. Тери орқали, трансуретрал оператсияларни, шу жумладан простата безининг Ҳолмиум лазер энуклеатсиясини (HOLEP) амалга оширади.

ТТА урология кафедраси ассистенти

Абдукаримов Олимжон Одилжон ўғли