2019 йил 15 март куни соат 15:00 да Стамбул шаҳрининг Едитепе Университети профессори Гюркан Теллиўғлу томонидан Урология маркази конференц-залида “Буйрак трансплантацияси” мавзусида очиқ маъруза ўтказилди. Маърузада Урология маркази, ТТА Урология кафедраси ходимлари ҳамда магистратура талабалари қатнашишди.

ЎР ССВ 2019 йил 20 февралдаги 67-к сонли буйруғига асосан 27.02.2019 йил бўлиб ўтган ТТА Илмий Кенгашининг навбатдаги йиғилишида Урология кафедраси доценти Ж.Х.Мирхамидов ТТА ректори профессор Л.Н.Тўйчиев томонидан кўп йиллик фидокорона меҳнатлари учун “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони…