2018 йил 15-16 октябр кунлари «Интернационал» меҳмонхонасида халқаро иштирокидаги Ўзбекистон урологлари V Конгресси бўлиб ўтди. Конгрессда Германия, Швеция, АҚШ ва Россия Федерациясининг таниқли уролог олимлари ўз маьрузаларини тақдим этдилар. Улар қаторида К. Набер, Ф.Вагенленер, М.Попп, Б.Вулт, Ч. Сундарам, Ж. Охунов, С.Х. Ал-Шукри, О.И. Аполихин, З.К. Гаджиева, С.Ю. Боровец ҳамда қўшни республикалар – Тожикистон ва Қозоғистоннинг етакчи урологлари бўлди. Ёш урологлар учун эндоурология бўйича мастер класслар ўтказилди. Шунингдек бизнинг ватандошимиз, халқаро грант лойихаси ғолиби Ж.Ф. Алижанов жаҳон миқёсида тан олинаётган “Ўткир цистит ва хаёт сифатини бахолаш саволномалари” мавзусида тақдимот қилди. Бундан ташқари, эътироф этиш лозимки, биринчи марта Конгрессга тахминан 40 нафар урологлар билан Тожикистондан келган катта делегация ташриф буюрди.

Конгрессда ТМА Урология кафедраси ходимлари фаол иштирок этдилар. Жумладан, кафедранинг доценти Ш.И. Гиясов «Нефролитиазни эндоскопик даволашнинг асоратлари» мавзусида тақдимот қилди. Таъкидлаш жоизки, Конгрессни ташкилий қўмитасида 5 нафар профессор-ўқитувчилари: проф. Акилов ФА, проф. Мухторов Ш.Т., доц. Гиясов Ш.И., ассистентлар Шомаруфов А.Б. ва Аббосов Ш.А. лар фаол иштирок этдилар.V Ўзбекистон урологлари Конгресси самарали ўтдиV Ўзбекистон урологлари Конгресси самарали ўтдиV Ўзбекистон урологлари Конгресси самарали ўтди

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.